«наманган вилояти» тегли мақолалар


Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди
26 ноябрь 2024, 19:30

Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди

Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.

Наманганда АҚШ кўмагида органик минерал ўғитлар заводи ишга тушди
11 октябр 2024, 21:13

Наманганда АҚШ кўмагида органик минерал ўғитлар заводи ишга тушди

Наманган вилоятида «Ифода Агро Кимё Ҳимоя» корхонаси гранулали органоминерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Лойиҳа учун USAID’нинг ўғитлардан самарали фойдаланиш жамғармаси 460 минг доллар миқдорида грант ажратди.

Наманганда ноқонуний дори сотган тез тиббий ёрдам фельдшери ва унинг шериклари қамалди
20 август 2024, 13:25

Наманганда ноқонуний дори сотган тез тиббий ёрдам фельдшери ва унинг шериклари қамалди

Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам фельдшери уйида яширин цех очиб, «Зодак», «Анаферон» ва «Витамин В6» дориларини сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. ДХХ фельдшерни керакли буюмлар билан таъминлаган бошқа шахсни ҳам қўлга олди. Улар 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди
19 июнь 2024, 17:16

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди

Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Наманганда мастлиги сабаб шифохонага ётқизилган эркак ўзини осиб қўйди
9 апрель 2024, 04:16

Наманганда мастлиги сабаб шифохонага ётқизилган эркак ўзини осиб қўйди

Наманганнинг Чортоқ туманида шифохонанинг ҳушёрлантириш бўлимига ётқизилган эркак темир панжарага ўзини осиб, вафот этди. У бир кун аввал турмуш ўртоғининг чақирувига асосан мастлиги сабабли ИИБ ходими томонидан шифохонага олиб борилган. Ҳолат назоратга олинди, деб ёзди омбудсман матбуот хизмати.

Президент Пунган-Наманган йўлини реконструкция қилишни маъқуллади. Лойиҳа 2016 йилда тўхтатилган эди
26 март 2024, 22:57

Президент Пунган-Наманган йўлини реконструкция қилишни маъқуллади. Лойиҳа 2016 йилда тўхтатилган эди

Хитой Поп туманида жойлашган Пунган қишлоғи ва Наманган шаҳри ўртасидаги йўлни реконструкция қилади ва кенгайтиради. Президент лойиҳани маъқуллаб, бу «Янги Ўзбекистонга янги йўл» бўлишини таъкидлади. Уни амалга ошириш 2013 йилдан бери режалаштирилаётган, бироқ 2016 йилда тўхтатиб қўйилган эди.

Наманган аэропорти модернизация қилинади
26 март 2024, 21:30

Наманган аэропорти модернизация қилинади

Президент Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Ўтган йили учиб келиш терминали реконструкция қилинганди. Қувватни яна 3 баробар ошириш режалаштирилган. Юк терминали, умумий овқатланиш ва ёқилғи қуйиш мажмуалари қуриш кўзда тутилган.

«Йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз, лекин атиги 6 фоизи қайта ишланяпти» — президент
25 март 2024, 14:23

«Йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз, лекин атиги 6 фоизи қайта ишланяпти» — президент

Президент Намангандаги заргарлик корхонасига ташрифи чоғида Ўзбекистонда йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётгани, бироқ унинг атиги 6 фоизи қайта ишланаётганини айтди. Унга кўра, соҳа учун қўшимча шароитлар яратилмоқда. «Бу — бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз», — дея ишонтирди у.

Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» футбол клубига 2,5 млрд сўм ажратди
26 январь 2024, 14:38

Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» футбол клубига 2,5 млрд сўм ажратди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг фармойиши билан «Навбаҳор» футбол клубига вилоят бюджети захира жамғармасидан 2,5 млрд сўм маблағ ажратилди.

Наманган вилоятида тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
27 ноябрь 2023, 09:54

Наманган вилоятида тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Чортоқ тумани тез тиббий ёрдам хизматининг Damas автомобили қарама-қарши йўналишдаги Cobalt билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 103 хизмати ҳайдовчиси вафот этди, унинг ҳамроҳи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
23 сентябрь 2023, 19:40

Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Айни пайтда иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари
23 сентябрь 2023, 17:22

Наманганда 450 нафар бола касалланган, уларнинг 143 нафари тузалган — ССВ раҳбари ўринбосари

Наманган вилоятида 2 кун давомида 450 нафар боланинг соғлиғи юзасидан шикоятлар келиб тушган бўлса, шундан 306 нафари Чуст туманига тўғри келади, деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. Унинг қайд этишича, болаларнинг соғлиғи ёмонлашишига заҳарланиш эмас, ОРВИ сабаб бўлиши мумкин.

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
21 сентябрь 2023, 14:22

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди
13 июль 2023, 12:10

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди

Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.

Наманган вилояти Жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинланди
15 июнь 2023, 18:40 1

Наманган вилояти Жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинланди

Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умид Рауповга тергов изоляторида сақланаётган шахсни қийноққа солгани учун уч йил муддатга озодлик чеклаш жазоси тайинланди. Суд жабрланувчининг даъволари йўқлиги ҳамда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
1 июнь 2023, 09:10

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди

Пайшанба тонгида Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг кучи Наманган вилоятида сезилди ва 2−3 баллни ташкил этди.

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди
15 апрель 2023, 10:29

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди

Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди
12 апрель 2023, 17:44

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Malibu автомобилига сохта рақам тақиб, бир нечта қоидабузарликлар содир этди. Унинг айтишича, сохта рақамни таниши орқали Москвада ясаттирган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Намангандаги портлаш оқибатида 1 киши вафот этди
7 февраль 2023, 12:27

Намангандаги портлаш оқибатида 1 киши вафот этди

Косонсой туманидаги уйда портлаш рўй бериб, 5 киши жароҳат олди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 февраль 2023, 10:18

Наманганда уй портлаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Косонсой туманидаги уйда содир бўлган портлаш сабабли жароҳатланган 4 фуқаро шифохонага олиб кетилди. Воқеани ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари ўрганмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг